Нукусда “Ёшлар куни” марафондан бошланди

 

30 июнь – “Ёшлар куни” Нукус шаҳрида тонг саҳардан “Youth Day” оммавий югуриш марафони билан бошланди. Марафонга Нукус шаҳар ва туманлардан 4000 нафарга яқин спортсевар ва уюшмаган ёшлар марра сари пешқадамликларини намоён этди.

-Марафонда маррага биринчи бўлиб етиб келдим. Нукус шаҳрида “Ёшлар куни” айнан, спорт мусобақалари билан бошланиши биз спортсевар ёшларни қувонтирди,- дейди марафон ғолиби Абабекова Зайтуна. Марафон ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғлар билан тақдирланди. Тадирлаш маросимда ҳарбий концерт чикишлар намойиш этилди.
Тадбир, Нукус шаҳри марказий кўчалари бўйлаб “Ҳарбий техникалар паради ва кўргазмалари” билан давом этди.

Бөлимлер