Азамат Турданов: “Вақтни орқага қайтариб бўлганида Жисмоний маданият факультетида ўқимаган бўлардим”

“Нукус ФМ” радиосида “5х5” эшиттириши меҳмони бўлган спортнинг самбо тури бўйича беш карра Осиё ва икки карра жаҳон чемпиони бўлган Азамат Турданов эшиттиришнинг бешинчи бўлимида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаева томонидан берилган блиц саволларга жавоб қайтарди.

Азамат Турданов: “Вақтни орқага қайтариб бўлганида  Жисмоний маданият факультетида ўқимаган бўлардим”

1. Фурқат: Оловуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олсангиз, жиндан ўзингиз учун нимани сўрардингиз?
- Жиндан ҳеч нарса сўрамасдим. Нимадир керак бўлса худодан сўрардим.

2. Шахзада: Бахт формуласини қандай яратасиз?
- Бахт формуласи инсоннинг талабчанлик ва изланувчанлигида деб ҳисоблайман.

3. Фурқат: Спортчилар одатда автомобил шайдолари бўлишади. Азамат Турданов ҳам улар қаторига кирадими?
- Албатта.
4. Фурқат: Сизга қандай автомобиллар ёқади?
- Ласетти ва Каптива ёқади.

5. Шахзада: Омад ва насиба қайси бирини танлайсиз?
- Иккаласиниям танлайман.
Шахзада: Йўқ, биттасини танлашингиз керак.
- Унда насибани танлайман. Насибанг бўлса омад ҳам келади.

6. Фурқат: Махсет Утемуратов, Бегис Темирбаев. Қайси бирини қўшиғини кўпроқ тинглайсиз?
- Махсет ҳам Бегис ҳам ўз йўналиши бўйича халқимизнинг севимли санъаткорлари ҳисобланишади. Иккаласиниям қўшиқларини севиб тинглайман ва иккаласини танлайман.
Фурқат: Агар биттасини танлаш керак бўлсачи?
- Махсетни танлайман. 

7. Фурқат: Кино кўришга қизиқасизми?
- Албатта. Айниқса ҳинд филмларига. Раж Капур томонидан суратга олинган “Жаноб 420” филмини севиб томоша қиламан. Шунингдек ўзимизнинг “Танк” картинаси ҳам менга ёқади.

8. Шахзада: Агар қайтадан дунёга келганинггизда, қайси хатоингизни тўғирлаган бўлардингиз?
- Жисмоний маданият факультетида ўқимаган бўлардим. 
Шахзада: Унда қайси факултетда ўқирдингиз?
- Тарих факультетида ўқирдим.

9. Фурқат: Жеки Чан, Брюс Ли, Жет Ли, Ван Дам. Қайси бирини филмлари сизга кўпроқ ёқади?
- Жеки Чаннинг филмлари ёқади. Чунки унинг трюклари ҳақиқий. Бошқа актёрларга каскадёрлар ёрдам беришади. Жеки Чан эса универсал. 

10. Фурқат: Азамат Турдановни кинога таклиф қилишса, қандай жавоб беради?
- Билмадим, бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Менимча мендан актёр чиқмаса керак. 
 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар