Нукуслик болалар Сочида ўтказилган фестивалда иккита номинация бўйича ғолиб чиқишди

Эсжан бахши номидаги 1-сонли болалар ва мусиқа мактабининг ўқувчилари 27-31-март кунлари Россия федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказилган V халқаро "Народные Истоки" миллий маданият ва фолклор фестивалида иштирок этиб қайтди. Бу ҳақда "Жеткиншек" газетаси хабар бермоқда. 

Ушбу мактабнинг "Амиў гуллери" болалар фолклор этнографик ансамблидан 15 ўқувчи фестивалга халқ қўшиқлари ва халқ сахна ўйинлари номинациялари бўйича иштирок этиб, ғолиб бўлди.

Фестивалга чет эллардан жами 48 болалар гуруҳи иштирок этди. 

Фестивалнинг очилиш маросимида, ўйинчи қизларимиз қорақалпоқча ўйин ижро этиб, кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
28-март куни ансамбл аъзоси Нуржаҳон Жадигерова бахши қизимиз 9-12 ёш болалар орасида халқ қўшиғини ижро этган бўлса, Қияс Султанов жирав бўйича фестивалга мос дастурлари билан қатнашди.
29-март куни ўйинчи қизларимиз қорақалпоқча ва "Андижон полкаси" ўйинларини ўйнаб чиқишди.

Фестивалнинг якуний гала-концертида Қияс Султанов 1-ўрин, ўйинчи қизларимиз 3-ўрин, Нуржахан Жадигерова 3-ўринларни олиб, лауреат дипломлари билан тақдирланишди.
Энг асосий ўйинлар ансамбли 2016 йил май ойида Москва шаҳрида ўтказиладиган "Dance continent" халқаро хореография танловида иштирок этиш ҳуқуқи ва пул грант мукофотини қўлга киритди. 
Болаларни фестивалда қатнашишларида халқимизнинг миллий маданиятини танитишда ушбу даргоҳ директори Мақсет Тарийховнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Мақсет ака халқ фолклори ва урф-одатларини сақлашдаги хизматлари учун махсус диплом билан тақдирланди.

Бўлимлар