Тахтакўпирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбар ходимларининг чека худудларда сайёр қабулларни ташкил этиши фуқаролар манфаати, яъни уларнинг вақти ва молиявий ҳаражатларининг тежалишига, шунингдек мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари томонидан Тахтакўпир туманида тумандан 30 км узоқликда жойлашган “Қўнғироткўл” ОФЙда сайёр қабул ташкил этилди. 

Қабул давомида фуқаролар иш билан таъминлаш, нафақа, коммунал хизмат, транспорт ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаат қилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди ҳамда 4 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳам эътибордан четта қолмади. Кам таъминланган оилалар аҳволидан хабар олиниб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди.   

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бўлимлар