@KRuz_uz_bot'га болалар майдончаси бўйича яна битта мурожаат келиб тушди 

Мурожаат қуйидагича:

Нукус шахри, Қорақалпоғистон кўчасидаги 51-кўп қаватли турар-жойнинг қурилиши якунланиб фуқароларга топширилган. Лекин болалар майдончаси қани?

Аслида ҳар бир турар-жойнинг орқа тарафида болалар майдончаси бўлиши шарт. Бу ерда болалар ўйнайдиган майдонча йўқ.  "(Комиссия)ларга гап йўқ".

Кўп қаватли турар-жойни қабул қилиб олувчи "Комиссия"лар қандай қилиб бундай чала битган турар-жойларни қабул қилиб оляпди? 

Халқимиз куну-тун меҳнат қилиб, пул топиб фарзандларини яхши жойда яшаши учун харакат қилмоқда. Лекин халқимиз пулига қуриладиган болалар майдончаси кўпгина жойларда қурилмаган. Сабаб нимада?

Расмий маълумот кутиб қоламиз.

П.С:  Ёзилган маълумотлар шунчаки тўқиб ёзилгани йўқ. Ҳеч бир маъсул ходим ёки раҳбарга ҳусуматимиз ҳам йўқ.

Искандар Юсупов

Бўлимлар