"Савдогарбанк" Тўрткўл филиали туфайли бу йил 94 нафар киши доимий иш билан таминланди

ЧЭКИ АТ "Савдогарбанк" Тўрткўл филиали томонидан, 2015 йилда тадбиркор хотин-қизларга 2 миллиард 611 миллион сўм кредит ажратилиши натижасида 106 та янги иш яратилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойида уларга ажратилган кредит 2 миллиард 450 миллион сўмни ташкил этиб, 94 нафар киши доимий иш билан таминланди, дея хабар бермоқда "Қорақалпоғистон тонги" нашри.

Шунингдек ўтган йили банк томонидан 29 миллион 150 минг сўмлик, жорий йилнинг ўн ойида эса 63 миллион 800 минг сўмлик кредит берилган.


 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар