Саламат Аяпов: "Эстонияда қорақалпоқ маданиятини яхши қабул қилишди"

Қорақалпоғистонлик мусиқачилар бақси Гулистан Темирханова ва жиров Саламат Аяпов 7—18 декабрь кунлари Эстонияда концертлар бераётгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. KRuz.uz сайти муҳаррири Фурқат Юсупов жиров Саламат Аяпов билан боғланиб, ундан қисқача интервю олди.

- Эстонияда концерт бериш ғояси кимдан чиқди ва бу қандай амалга ошди?
- Бу концерт Oxus Culture лойиҳаси ҳисобланади. Биз Эстонияда 10 кун давомида ҳар куни кечқурун концерт дастурини тақдим этамиз. Ҳозирча Эстониянинг барча шаҳарларида концерт беришни режалаштирмоқдамиз. 

- Эстония сизни нимаси билан хайратлантирди?
Эстонияда бизни маданиятимизни яхши қабул қилишди. Газетада қорақалпоқ маданияти ҳақида мақола чоп этилгани ва бизни радиога меҳмонга таклиф этишгани ҳам сўзимга исбот бўла олади. дарвоқе, Эстония халқи ҳам анча меҳмондўст экан.

Бўлимлар