Давлат солиқ бошқармаси "Рейд" бўйича расмий муносабатини билдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2020 йил 3 февралдаги 32-Б-сонли Фармойиши ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 5 февралдаги 38-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 11 февраль санасида 20-сонли буйруғи тасдиқланди.

Ушбу буйруқ билан, Давлат солиқ хизмати органларида ходимларнинг ишга келиш ва кетиши, иш кунининг давомийлиги ҳамда ҳажмидан келиб чиқиб ходимларнинг ишдан кетиш вақтини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланган иш вақти режимига қатъий риоя этилиши таъминланган.

Шунингдек, буйруқ билан давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ҳамда бошқарма бўлим бошлиқлари ходимларнинг иш вақти тугагандан сўнг ушлаб турилишига, ишдан ташқари вақтда, айниқса, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ишга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, мазкур буйруққа асосан, бошқарманинг Навбатчи бўлими томонидан иш вақти тугагандан сўнг, ходимларни маъмурий бинодан чиқиб кетишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда. Дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилинмаган ходимлар ва бегона шахслар маъмурий бинога киритилмайди.

Шунингдек, ДСБ нинг Ички меҳнат тартибига биноан ходимларнинг иш вақти тамомланиб, бинони тарк этганидан сўнг бошқарманинг Навбатчи қичми ходимлари томонидан бинонинг ҳар бир хонасидаги электр чироқларининг ўчганлиги, компьютер жамланмаларининг ўчган-ўчмаганлигини текшириб чиқилади. Ижтимоий тармоқлардаги видео тасвирдаги бино ичкарисидаги хона чироқларининг ёниқ турганлиги ҳолати мана шу Навбатчи қисм ходимлари томонидан бино ичкарисидаги хоналарни кўздан кечириш пайтига тўғри келганлигини маълум қиламиз.

Меҳнат қонунчилигида белгиланган иш вақтларидан ташқари вақтларда яъни, соат 18.00 дан сўнг бино ичкарсига солиқ ходимлари ҳамда бегона шахслар  киритилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Давлат солиқ бошқармаси

Ахборот хизмати

Бўлимлар