Қорақалпоғистонда нарх-навонинг барқарорлиги таъминланмоқда

Яқинда бутун дунё ҳамжиятини ҳавотирга солган короновирус пандемиясининг республикамизга кириб келганлиги ҳақида расмий маълумот берилди. Шу сабали, барча ҳудудларда карантин ҳолати эълон қилинди. Шу боис, сир эмаски кўпчиликда карантин сабабли бозорлар, йирик савдо комплекслари ёпилиб қолиши мумкин деган хавотирга тушиб, озиқ-овқат захирасини ғамлаб олиш ҳаракатида тушди. Лекин кўриб турганимиздек, бозорларимизда мева-чевалар, ун, гўшт ҳамда савзовод жамики ҳар бир хонадонга кундалик истеъмол учун нима керак бўлса, ҳаммаси бор. Аҳоли ҳам бундан мамнун. Шу сабаблими, бозорларимизда, савдо расталарида озиқ-овқат маҳсулотларини жуда кўб миқдорда сотиб олаётган одамлари учратиш қийин. Кўпчилик, ўзи учун етарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини кераклигича харид қилмоқда.

Мана шундай халқимиз учун синов пандемияга қарши курашиш чора-тадбирлари кучайган бир пайтда инсофли тадбиркорлар ўзлари сотаётган озиқ-овқат маҳсулотларини баҳоларини оширмасдан, олдин қандай баҳода сотиб келаётган бўлса ўша нархларда сотмоқдалар. Лекин, шу билан бирга, бундай пайтда мўмай пул ишлаб олишни ният қилган қўштироноқ ичидаги тадбиркорларимиз ҳам йўқ эмас.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини кўздан кечириш мақсадида мақсадда бугун Нукус деҳқон бозорида бўлдилар.

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан барча деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини ассосиз равишда оширилиб юборилишининг олдини олиш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мутасаддилар Тахиатош туманида ун маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Атияж-Гулзар” ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлиб, бу ердаги ун маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Корхонада ҳозирда 96 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган. Короновирус пандемиясининг кириб келиши таъсири бу корхонанинг иж режимига таъсир кўрсатмади. Корхона одатдагидек ҳар куни 200 тоннадан ортиқ ун маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Корхона омборларида ҳам ун маҳсулотлари жуда кўп миқдорда сақланаётлиги ҳам қувонарли ҳолат, албатта.

 

Ҳурматли фуқаролардан илтимос қилардикки, нархларнинг асоссиз равишда оширилишига йўл қўйилаётганларига гувоҳ  бўлишсангиз Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 рақамли “Ишонч телефони” ёки  Call-марказнинг “1198” қисқа рақами ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг (361) 222-00-33 ҳамда ҳудудий давлат солиқ инспекцияларининг:

Нукус шаҳри 222-00-66

Амударё тумани 515-49-02

Беруний тумани 524-94-60

Кегейли тумани 412-16-57

Қўнғирот тумани 312-21-39

Қонликўл тумани 332-11-00

Қораўзак тумани 465-54-13

Мойнақ тумани 322-25-56

Нукус тумани 226-40-66

Тахтакўпир тумани 435-24-79

Тўрткўл тумани 532-31-21

Хўжайли тумани 554-14-63

Чимбой тумани 444-11-18

Шўманой тумани 346-20-79

Элликқалъа тумани 585-26-37

“Ишонч телефонлар”и аҳоли учун 24/7 режимида ишлаб туради.

Шунингдек, шуни ҳам алоҳида таъкидлаб жоизки, ҳозирги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат захиралари етарлича. Бу борада юртдошларимиз ваҳимага тушишнинг асло ҳожати йўқ. Қолаверса, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда деярли барча озиқ-овқат маҳсулотлари ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.  Шундай экан бу маҳсулотлар етишмаслигига асос йўқ. Шунингдек, маҳсулотлар нархларининг асоссиз ва сунъий ошиб кетишига ҳам йўл қўйилмайди.

Мана шундай синовли даврда аҳоли учун озиқ-овқат ва  тиббий зарурий воситаларни нархларни асоссиз равишда кўтармасдан, арзон нархларда сотишга, халқимизга беминнат ёрдам кўрсатишга чақириб қоламиз. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бугунги оғир кунларда нарх-навони кўтариб юбораётганларга қарата айтмоқчиман: буюрмайди! Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди.”

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар