UzAuto Motors Malibu ва Tracker учун чегирма эълон қилди

Malibu ва Tracker автомобилларини максимал фойда билан харид қилинг! UzAuto Motors компанияси Malibu 1,5 ва Tracker автомобилларини фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда.Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фақатгина карантин даврида республикамизнинг БАРЧА АВТОСАЛОНЛАРИДА ушбу моделларни чегирма асосида харид қилишингиз мумкин. 

Бунда 100% олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 автомобили учун 5%, Tracker учун 10% чегирмага эга бўлади. 

Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T –222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм 

Tracker LT M/T –189 838 121  сўм ўрнига 170 000 000 сўм тўлайсиз.

Бундан ташқари сиз ушбу моделларни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун Сиз ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини олдиндан тўлашингиз қолган суммани 1,5 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиздаги эпидемиологик даврда сиз автомобилни уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилишингиз мумкин! 

 

 

Бўлимлар