ҚДУ талабалари “Дўрмон” ижод уйида бўлган семинарда иштирок этишди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида яқинда ёш ижодкорларнинг назм, наср, бадиий публицистика, таржима, драматургия ва болалар адабиёти йўналишларида «Истеъдод мактаби» VIII семинари бўлиб ўтган эди.

Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан ижодга қизиқувчан ижодкорларнинг «Биринчи китобим» лойиҳаси бўйича тақдим этган ижод намуналари кўриб чиқилди. Мазкур семинарда университетимизнинг журналистика таълим йўналиши талабаларидан Сарбиноз Турешова ва Турсиной Мухиятдиновалар ҳам иштирок этдилар.

«Семинарнинг дастлабки куни Алишер Навоий ҳайкалига гул қўйиш билан бошланди. Навоий ғазалларидан мушайра билан давом этди. Бу йилги семинар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди» - дейди биз билан суҳбатда семинар иштирокчиси Сарбиноз Турешова.
 

Бўлимлар