Қорақалпоғистонда 1126 та фуқаро карантин қоидаларига амал қилмагани қайд этилди

Ўзбекистонда 16 мартдан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 35 771 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Республика бўйича аниқланган қоидабузарликлар эса қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида — 1 126 та
  • Фарғона вилоятида — 4 521 та;
  • Самарқанд вилоятида — 3 594 та;
  • Қашқадарё вилоятида — 3 151 та;
  • Наманган вилоятида — 2 321 та;
  • Сирдарё вилоятида — 2 582 та;
  • Андижон вилоятида — 1 894 та;
  • Жиззах вилоятида — 1 673 та;
  • Сурхондарё вилоятида — 1 641 та;
  • Хоразм вилоятида — 1 425 та;
  • Бухоро вилоятида — 1 431 та;
  • Навоий вилоятида — 394 та ҳолатни ташкил этмоқда.

«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда», — .

Илтимос, уйда қолинг!

Бўлимлар