Хурлиман Нуржанова: "Ўзбекистон белгиси" кўкрак-нишони ўзимга ва касбга бўлган маъсулиятни икки ҳиссага орттирди"

Яқиндагина "Ўзбекистон белгиси" кўкрак-нишони билан тақдирланган Хурлиман Нуржанова журналист Фурқат Юсупов билан бўлган суҳбатда ушбу мукофотни қўлга киритгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу соврин ўзимга ва касбга бўлган маъсулиятни икки ҳиссага орттирди. Янги 2017 йилни Президентимиз "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилди. Мен ўзимни сўзим ва ўз мақолаларим орқали, халқ орасига янада кириб боришни, айниқса ёш ижодкор ёшларни, Республикамизнинг чекка худудларидаги ёш иқтидор эгаларини атрофимизда янада кўп бирлаштиришим керак эканлигимни ҳис қилдим ва буни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонига муносиб эканимни янада исботлашимга тўғри келади.

Бу белгини қўлга киритганимда, жудаям таъсирландим. "Туркистон" саройида халқаро танловлар ва мусобақалар ғолиблари, профессионал журналистлар билан бир қаторда турганим мен учун жудаям қувончли воқеа бўлди. Озгина меҳнатингга ҳам юқори баҳо беришганидан хурсандман!", дейди Хурлиман Нуржанова.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар