Тимур Ўразов: "PROlogue"да қатнашишдан мақсадим қорақалпоқ киносининг ривожланишига озгина бўлса ҳам хисса қўшиш эди"

Тошкент шаҳрида 12-17 декабр кунлари "Ёшлар ҳафталиги" доирасида "PROlogue" фестивали ҳам бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси номидан иштирок этган ягона иштирокчи Тимур Ўразов фестивал якунлари ҳақида журналист Фурқат Юсупов билан бўлган суҳбатда гапириб берди.

"Ўтган йили "Ёшлар ҳафталиги" доирасида ўтказилган "Янги нигоҳ" танловида ғолиб бўлганимда, "PROlogue" қисқа метражли филмлар Республика фестивали ташкиллаштирилганидан хабардор бўлдим. Шу кундан бошлаб қисқа метражли филм ишлаб бу фестивалда қатнашишни, қорақалпоқ киносининг ривожланишига озгина бўлса ҳам хиссамни қўшишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим ва "Бир кун қайтар" номли қисқаметражли филмини ишлаб ушбу фестивалга таклиф этдим".

Ёш ижодор ушбу фестивалда ўз филми сараланган филмлар қаторидан ўрин олганидан хурсанд эканини яширмади. "PROlogue" ҳақида қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлсам, бу фестивал "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан ташкиллаштирилган. Фестивалга 35 ёшгача бўлган ёш кино ижодкорлар қисқа метражли филмлари билан қатнашишди.Бу йилги фестиваалга 100 дан ортиқ филмлар орасидан ҳакамлар 16 филмни сайлаб олди. Сараланган филмлар орасида "Бир кун қайтар" филмининг ўрин олиши албатта мени чексиз қувонтирди".

Темур Ўразов фикрини якунлар экан, фестивалда ғолиб бўлмаганидан хафа эмаслигини яшририб ўтирмади. "Фестивалда ғолиб бўлмаганимдан хафа эмасман. Энг муҳими бу фестивалда иштирок этдим. Шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт. Ғолиб бўлган филмларга келсак, дарҳақиқат улар ғолибликка ҳақли эдилар".

Бўлимлар