Баҳодир Сапартаев: "2017 йилдан бошлаб паррандаларни хорижга экспорт қилиш ҳаракатидамиз"

“Ёш фермер” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 1-ўрин соҳиби бўлган Баҳодир Сапартаев O'zLiDep матбуот хизматига танловдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Фермер хўжалигимиз 2010 йилда ташкил топган. Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида банкдан 100 млн. сўм миқдорида кредит олиб, паррандачилик йўналишида ҳам иш бошладик. Натижада 5 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлаб, қулай иш шароитларини яратишга ҳаракат қиляпман.

Бизларни бир мақсад асосида бирлаштирган жамоамиз билан ўзимиз етиштираётган мева-сабзавот маҳсулотларини 2017 йилдан бошлаб хорижга экспорт қилиш ҳаракатидамиз. Ишончим комил, бизлар албатта мақсадимизга эришамиз ва жамоамиз сафини янада кенгайтириб, замонавий технологиялар асосида фаолият юритадиган энг наъмунали, кўп тармоқли фермер хўжалигига айланамиз", - деди Баҳодир Сапартаев.

Дарвоқе, яқинда Баҳодир Сапартаев "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони мукофоти билан ҳам тақдирланди.

Бўлимлар