KRuz.uz сайти - MIT.uz танловида “Икки тилда яратилган энг яхши сайт” номинацияси ғолиби бўлди

“Ёшлар ҳафталиги”нинг сўнгги кунида “Камолот” ЁИҲнинг мега-лойиҳаларидан бири бўлмиш "MIT.uz-2016” миллий интернет танлови совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов ёш дастурчилар ва веб-дизайнерлар учун 9 та асосий номинация ва 6 та қўшимча номинацияларда ташкил этилган.

Бу танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Қўшимча номинациялардан бири “Икки тилда яратилган энг яхши сайт” номинациясида KRuz.uz сайти ғолиб деб топилди.

Қўшимча номинатсиялар:
“Икки тилда яратилган энг яхши сайт” номинацияси
KRuz.uz сайти, Фурқат Юсупов Эргашович

Танловнинг бошқа номинациялари бўйича ғолиблари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар