Қорақалпоғистонлик ёш каратэчилар Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди

2016 йилнинг 18-19 декабр кунлари Самарқанд вилоятида спортнинг Каратэ-до тури бўйича "Қорбобо Кубоги" Халқаро очиқ турнири бўлиб ўтади.

Бу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан, шунингдек Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларидан кучли спортчилар қатнашиши кутилмоқда.

"Айни дамда Қорақалпоғистон терма жамоаси Самарқандда бўлиб турибди. Спортчиларнинг кайфияти ва тайёргарлиги аъло даражада, биз спортчиларимиздан юқори натижаларни кутмоқдамиз", - дейди Ўзбекистон каратэ миллий федарацияси Қорақалпоғистон бўлими бош котиби Ажинияз Мамбеткаримов.

ЎКМФ ҚБ спортчилар 17 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар