Нукусда бу йил коллежни битирган 41 битирувчи деярли 500 миллион сўмлик кредит олишди

Нукус шаҳрида бугунги кунда 43 умумтаълим мактаби, 20 касб-ҳунар коллежи, 6 академик лицей фаолият юритмоқда. Уларда 38 мингга яқин ёшлар таълим олишмоқда. Бу ҳақда Нукус шаҳрида "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида маълумот берилди.

Ўтган 2015-2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 5279 ўқувчининг бандлигини таъминлаш мақсадида 6 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Шунинг натижасида уларнинг 83,5 фоизнининг бандлиги таминланди. Ўз мутахассислиги бўйича 1749 одам ишга кирган бўлса, 370 битирувчи юқори ўқув ўринларига киришга муваффақ бўлди.

Шунингдек бугунги кунда ишбилармонлик ишлари билан шуғулланишни хоҳловчи 119 коллеж битирувчиси 872 миллион 500 минг сўм миқдорида кредит олиш истаги билдирилган. Шундан 41 битирувчи 498,3 миллион 300 минг сўм миқдорида енгиллаштирилган кредит олиб, ўз ишбилармонлик фаолиятини бошлади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар