Бахадир Янгибаев Шўманойлик ёш тадбиркорлар ҳақида айтиб берди

Шўманай тумани ҳокими Бахадир Янгибаев "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида тумандаги ёш тадбиркорлар ҳақида айтиб берди.

"Туманимизда ёш тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўз қизиқувчилиги билан ишларини йўлга қўйиб олишган.

Масалан, коллеж битирувчиси Бекбавлиев Исламбек Агро банкнинг 25 млн 500 минг сўмлик имтиёзли кредит олиб, тозаланган ичимлик сувини ишлаб чиқарувчи цехини очди.

Шарибаев Бекназар Агро банкнинг 26 млн сўм имтиёзли кредитини олиб, чорвачилик бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Аблезов Азамат Агро банкнинг 20 млн сўм имтиёзли кредитини олиб, маиший хизмат кўрсатиш бўйича фото-видео салон очди.

Юсупбаева Шаҳрибану Халқ банкдан 6,5 млн сўм имтиёзли кредит олиб, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

Ўреева Алтин Агро банкдан 5 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб, кийим тикиш цехини очиб, иш фаолиятини давом эттирмоқда", - дейди Бахадир Янгибаев.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар