Журналистика кафедраси талабалари фойдали веб-сайтлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди

"Глобаллашув жараёнида интернет маданиятининг шаклланишини актуал масалалари" - Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг журналистика йўналиши талабалари орасида ўтказилган семинар-тренинг шундай номланади.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Нукус шаҳар кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Ресубликаси ҳудудий бўлинмаси ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети Журналистика кафедраси биргаликда ташкиллаштирди.
http://kruz.uz/files/uploads/files/4aa0dd7eea12a98fff4c1d3a406d1512.JPG
Семинар-треининг икки бўлимдан иборат бўлиб, дастлабки бўлимда тегишли мутахассислар томонидан интернетдан фойдаланиш маданияти, турли хил ёт иллатлар идеологиялар таъсиридан қўрғаниш ва шу тематикадатайёрланган журналистик материаларга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида тайёрланган маърузалар тингланди.
http://kruz.uz/files/uploads/files/aabf24de64bb05026ab663819e655814.JPG
Тадбирнинг иккинчи бўлимида қатнашувчилар гуруҳларга бўлиниб, амалий машғулотлар бажарилди. Иштирокчилар фойдали интернет-сайтлар ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди.

http://kruz.uz/files/uploads/files/7a2527b8382c127274503eb487d53284.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/files/641697bcc2ec065bcc1332664e2a0158.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/files/b52f100df743c6d7d081a43092f5d302.JPG

Фурқат Юсупов

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси мутахассиси.

Бўлимлар