Нукус темирйўл вокзалида "Ёшлар ҳафталиги" совриндорлари кутиб олинди (фото)

“Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги анъанавий Ёшлар ҳафталиги доирасида Талабалар театр студиялари фестивали ўтказилди. Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «ЖАЙХУН» жамаоси фахри 2 ўринни эгаллади, Тошкент ахборот-технологиялари университети Нукус филиалининг «ТАТУ» театр студияси 3-ўринни банд этди.

img_4982

Ҳафталикнинг лойиҳаларидан яна бири Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросимидир. Мазкур танловда Қорақалпоқ давлат университети талабалари «Ёш репортёрлар» клуби аъзолари Сарбиназ Турешова ва Сарбиназ Қудайбергеновалар ғолиб бўлди ва ҳафталик доирасида тақдирландилар.

img_4963

Ҳафталикда кинематография соҳасида ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли филмлари “PROlogue” фестивали ташкил этилди. Ушбу танловга юзга яқин ҳаваскор ва профессионал киноижодкор ўз ижод намуналарини тақдим этди ва 16 нафари сараланиб олинди. Сараланган ижод намуналар қаторида Қорқалпоғистон Республикасидан Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси журналисти Т.Уразов фаол иштирок этди.

img_4972

Шунингдек, «Туркистон» саройида «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди унда Қорқалпоғистон Республикасидан ёш фермер Б. Сапартаев ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорқалпоғистон Республикаси Кенгаши «Матбуот хизмати» бўлими етакчи мутахассиси Ҳ.Нуржановалар тақдирландилар. 

img_5048

Ҳафталикда  MIT.uz интернет танлови ғолиблари ҳам аниқланди. Бу танловда KRuz.uz сайти муаллифи Ф.Юсупов ғолиб бўлди.

img_5067

Мазкур ғолиб ва совриндорлар 19 декабр куни Нукус темир йўл вокзалида кутиб олинди. Умда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши котибият раиси Б.Ережепов, Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров, Қорақалпоқ давлат университети ва ТАТУ Нукус филиали профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлари иштирок этди ва барча ғолибларни табриклади.

img_5004

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар