«Устюртга йўл» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Куни кеча, 20 декабрь куни Алишер Навоий номли кино саройида Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг «Устюртга йўл» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда myday.uz

altalt

Тақдимотни хонанда Мадина Мумтоз ўзининг шўх, рақсбоп тароналари билан очиб берди.

alt

Кейин саҳнага режиссёр Хилол Насимов чиқиб, фильм ҳақида ўзининг мулоҳазаларини билдириб ўтди ва ижодий гуруҳга муваффақият тилади.

alt

Бошқа премьералардан фарқли томони мазкур картинанинг очилиш маросимига чет эллик меҳмонлар ҳам ташриф буюришган. Хусусан, Uz-Kor Gaz Chemical Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси бошқаруви раиси Ли Хонг Ёл сўзга чиқиб, ўзбекча саломлашганда залдагилар гулдурос қарсак чалиб юборди. Ли Хонг Ёл нутқи давомида Корея ва Ўзбекистоннинг дўстона муносабатлари, Устюрт газ-кимё мажмуаси фаолияти, аҳамияти ҳақида батафсил гапирди.

altaltalt

Шундан сўнг бошловчилар бирин-кетин картинанинг ижодий гуруҳи билан таништириб ўтди.

altaltalt

Фильмда бош ролларни маҳоратли актёрлар гуруҳидан ташкил топган Минажиддин Узакбаев, Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Наргиза Салмонова, Шаҳзода Матчанова, Кўпжўрсин Алланазаров, Абдураим Абдуваҳобов, ҳамда Вазира Юнусовалар ижро этишган.

alt

Сценарий муаллифлари: Абдуқаюм Йўлдошев, Гулистон Аннақиличова

Режиссёр: Дилбар Юсупова

Постановкачи оператор: Азизбек Арзикулов

Пастановкачи рассом: Бектош Ражабов

Грим устаси: Шероза Абдуазизова

Бастакор: Дониёр Агзамов

Бўлимлар