Абдувоҳид Ғаниев «Устюртга йўл» филми қаерларда суратга олинганини айтди

«Устюртга йўл» бадиий фильми ҳақида маълумот олиш учун myday.uz сайти режиссёр Абдувоҳид Ғаниевга юзланди:

-Картина ҳақида тўхталсангиз.
- Мазкур фильм Ўзбекистонда бунёд этилган, жуда катта масштабдаги Устюрт газ-кимё иншооти ҳақида. Бу мажмуанинг дунёда аҳамияти ниҳоятда юқори. Сабаби қурилишининг катталиги жиҳатидан дунёда 2-ўринда туради. Фильмда мажмуанинг қурилиш жараёнидан бошлаб, то тугатилгунга қадар бўлган жараённи қамраб олишга ҳаракат қилдик. Эътиборли жиҳати иншоотда фаолият олиб бораётган ходимларнинг кўпчилик қисми ёшлардан иборат. Яъни ёшларнинг ташаббуси, бунёдкорликларга қўшаётган ҳиссаси. Ана шу каби ёшларнинг қилаётган ишлари, ҳаёт фаолияти ҳамда ички кечинмаларини актёрлар ёрдамида кўрсатиб беришга интилдик. Демак, фильм реал воқеаларга, ҳамда реал шахсларга қаратилади.

- Сёмка жараёнлар қаерларда олиб борилди?
- Картина тасвирга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Тошкент шаҳри ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида олиб борилди.

- Фильм қанча вақтда суратга олинди?
- Умумий ҳисобда айтадиган бўлсак, 1,5-2 йилни қамраб олди.

Бўлимлар