Амударё туманида "Халқ қабулхонаси" очилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши қошида "Халқ қабулхонаси” ташкил этилди ва фаолиятини бошлади. Бу ҳақда партия туман Кенгаши раиси Мадамин КАЗАКОВ "Тараққиёт кўзгуси" газетасига хабар берган.

Айни кунда қабулхонага кунига 10 нафар атрофида фуқаролар мурожаат қилишмоқда. Мулоқотлар натижасида уларни қийнаётган муаммоларнинг айримлари шу вақтнинг ўзида ечимини топиб, ҳал этилмоқда, айримлари кўриб чиқилмоқда.

Бу ўз навбатида туман аҳолисининг давлатимизга ишончи ортишига хизмат қилаётир. Чунки ҳар бир мурожаат орқасида инсон манфаати, унинг тақдири бор.


 

Бўлимлар