Автомобилга тегишли давлат рақамини қаерда таъмирлатиш керак?

Савол: — Ўзимга тегишли автомобилнинг давлат рақами бўёқлари кўчиб кетгани боис янгилашга эҳтиёж сезилмоқда. Эшитишимча, уни одатий устахоналарда эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари томонидан таъмирлаш лозим экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Жавоб:— Бунинг учун транспорт воситаси рўйхатда турувчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларига мурожаат этишингиз керак. Мурожаат этганингиздан сўнг ушбу бўлим (бўлинма)лар томонидан бир ойлик муддатда яроқсиз ҳолга келган давлат рақам белгиси ўрнига янги давлат рақам белгиси тайёрлаб берилади ва республикамизда жорий этилган энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Манба: Carzone.uz


 

Бўлимлар