Қорақалпоғистонлик ёш полвонлар Қозоғистондан 11 медал билан қайтишди, шулардан 5 таси олтин!

9-12 декабр кунлари Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида 2000-2002 йили туғилган ёш ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича Республика очиқ турнири ўтказилди.

Унда иштирок этган вакилларимзида, Республика спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчиларидан А.Абдинаймоб (26 кг), Ж.Исмайлов (32 кг), А.Қидирниязов (54 кг), Д.Нурмухаммедов (76 кг), А.Сапарниязовлар (85 кг) барча рақиблари устидан зафар қучиб олтин, П.Мамбеткаримов (46 кг), кумуш, Г.Шамуратова (35 кг), Б.Сейтмуратов (46 кг), Р.Нуримбетов (58 кг), АЪХожаназаров (63 кг) ва Э.Тилевниязовлар (76 кг) бронза медали билан қайтишган.

Полвонларни мусобақага тажрибали мураббийлардан О.Ережепов, М.Казаев, С.Менлимуратов, А.Мадиреймов ва Р.Шермановлар тайёрлашган.

Бўлимлар