Шўманайда қиз олиб қочган йигит машинасидан айрилди

Шу йилнинг 20 cентябр куни Шўманай туманидаги "Бегжап" ОФЙ ҳудудида яшовчи 1994 йили туғилган Қ.С исмли фуқаро ўзининг танишлари А.О, А.И ва Қ.С билан жиноий тил бириктирган ҳолда, ўзининг бошқарувида, отаси Д.Пнинг ишонч хати орқали бошқариб юрган, фуқаро Н.И нинг номидаги "ВАЗ 2101" маркали давлат белгиси 95 H 059 FA бўлган автомашинаси билан қиз олиб қочишга чиққан, дея хабар бермоқда "Шўманай нури" газетаси.

Улар ўзаро тил бириктирган ҳолда "С" исмли қизни унинг қаршилик этишига қарамасдан, мажбурлаб автомашинага солиб, С.Қ нинг уйига олиб борган. Бу ҳаракати билан фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 136-моддасида кўрсатилган жиноятни ишлаган.

Жиноятчилар гуруҳи қизни С.Қнинг уйига олиб борганида, у қиз норозилигини билдирган. Натижада С.Қ нинг оила аъзолари қизни уйига қайтариб олиб бориб қайтишга кўндирган.

С.Қ қизни уйига қайтариб олиб бораётганида, йўлда қизнинг оила аъзоларини келаётганини кўриб, ўзи машинани тўхтатиб қочиб кетган.

Яқинда жиноий тил бириктириб қиз олиб қочган тўрт фуқаронинг иши судда кўриб чиқилди. Уларга қонун асосида тегишли чора кўрилди. Жиноят қуроли сифатида фойдаланилган енгил автомашина давлатга ўтказилди.

Юқорида номи тилга олинган йигитлар, қонун олдида жавобгарликка тортилди ва машинасидан айрилди.

Бўлимлар