Тадбиркордан пропискага ўтириш учун 130 минг сўм талаб қилган ИИБ профилактика инспектори жазога тортилди

2016 йилнинг апрел ойида тадбиркор С.Ж.нинг аризасига биноан ўтказилган оператив тадбир натижасида туман ИИБ профилактика инспектори юқорида номи тилга олинган ишбилармондан тадбиркорлик ишини ривожлантиришга ёрдам бериш учун Намангандан келган ва уйида вақтинча яшашовчи уч фуқарони вақтинча туман паспорт бўлимига ҳисобга қўйиш ва ҳужжатларини расмийлаштириш учун 130 минг сўм талаб қилинганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" газетаси.

Шу ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Бўлимлар