"Ardaqlaw-2016": Ютуқ ва камчиликлар ҳақида

27 декабр куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида "Ardaqlaw-2016" мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга киришни хоҳлаганлар 10 минг сўмдан чипта сотиб олиб, ўз ниятларига эришишди. Бизда ҳали томошабинлар маданияти яхши шаклланмаганига бу тадбирда ҳам гувоҳ бўлдик. Чиптада кўрсатилган ўрнига ўтирмасдан, ўзи учун қулай бўлган ўриндиққа бориб ўтирганлар талайгина бўлди. Натижада бу чиптада кўрсатилган ўрнида бошқа биров ўтирганини кўрган томошабинлар бунга норозилик билдира бошлашди. Масалан "Alyonmedia" студияси йигитлари бундай муаммога дучор бўлишди. Кейинги сафар театр ходимлари бу масалага янада жиддий эътибор қаратишса керак деб ўйлайман.

Тадбирни "Нукус ФМ" радиоси бошловчилари Фарид Ўринбоев ва Айшолпан Ўразимбетовалар очиб беришди. Фарид Ўринбоевни бундай йирик тадбирларда олдин деярли кўрмасдик. Шу боис ҳам унда бироз ҳаяжон сезилди. Унга тушган микрофоннинг яхши ишламай қолгани ҳам, балки бунга сабаб бўлгандир.

Саҳна фонига "Ardaqlaw" мукофотининг янги статуэткаси шаклидаги кўриниш жой олганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бироқ "Ardaqlaw-2016" ёзуви ёзилмаган эди. Ўтган йилги маросимларда бундай ёзувлар бўларди.

Маросимда номинациялар эълон қилинган пайтда ҳам кичик хатолар кузатилди. Масалан бошловчи Айшолпан Ўразимбетова саҳнага Арепбай Алланиязов чиқишини ва у "Қизғонаверма" қўшиғини куйлашини айтган эди. Бироқ хонанда "Хийвали гўззал" ашуласини ижро этди.

Анчадан буён катта саҳналарда кўринмаётган Дастан ва Темур дуэти "Кўзим қизади" таронаси билан саҳнага чиқишди.

Саҳнага "Қолпоқ" телекўрсатувидаги кампир образида бир аёл чиқиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Умуман олганда яккахон аёл қизиқчиларни бундай саҳналарда деярли кўрмасдик. Бу эса янгилик бўлди. Қизиқчи Райҳон, Манзура, Севинч, Айгул Надирова, Гулнигар Сапаева каби хонандалар ва "Қарақалпақстан" телеканалидаги журналистни пародия қилишга ҳаракат қилди.

Яна бир саҳна кўриниши эса товуқларнинг ўзига хос суҳбатлари ҳақида бўлди. Товуқлар тилида гаплашган учта актёр томошабинлар қарсакларига сазовор бўлди.

Маросим 8 та бўлимга бўлинди. Ҳар бир бўлимда ўзига хос йўналишлар бўйича бир нечта ғолиблар эълон қилинди. Айшолпан Ўразимбетова ва Фарид Ўринбоев жуфтлиги ҳамда Шахзада Базарбаева ва Бахадир Разимбетов жуфтлиги галма-галдан бошловчилик қилиб боришди.

"Ardaqlaw" мукофоти ғолиблари билан эса бироздан кейин сайтимиз орқали таништириб ўтамиз.

Фурқат Юсупов "Ardaqlaw-2016" маросимидан махсус

Барча ғолиблар билан танишинг:

"Ardaqlaw-2016": "Маданият соҳасидаги фидоийлиги учун" номинацияси ғолиблари билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": "Энг яхши актёр" - Базарбай Назаримбетов

"Ardaqlaw-2016": Театр ходимлари йўналишлари ғолиблари билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": "Қадрлаш, Эслаш, Хурмат" йўналишида тақдирланганлар билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": Маданият йўналишида тақдирланганлар билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": Телевидение, радио, музей ва кутубхоначи йўналишлари бўйича тақдирланганлар билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": Спорт йўналиши бўйича тақдирланганлар билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": "Йилнинг энг яхши спортчиси" - Рустам Жангабаев

"Ardaqlaw-2016": Клипмейкер, балетмейстер ва рақс бўйича тақдирланганлар билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": Энг яхши операчи ва эстрада хонандаси билан танишинг

"Ardaqlaw-2016": "Йилнинг энг яхши қўшиғи" - Алишер Алламбергенов ("Басқаша")

"Ardaqlaw-2016": "Йилнинг энг фаол хонандаси" - Арепбай Алланиязов

Бўлимлар