Еркин Қуттибаев: “Олимпиада чемпиони бўламан деб ўйлагандим, афсус”

Нукус ФМ радиосида “5х5” лойиҳаси меҳмони бўлган беш карра жаҳон чемпиони Еркин Қуттибайев эшиттиришнинг бешинчи бўлимида блиц-саволларга жавоб қайтарди. 

1. Иримчимисиз? (Шахзада)
- Спортчиларнинг кўпчилиги иримга ишонади. Шу боис мен ҳам бунга ишонаман албатта. 

2. Еркин Қуттибаев оилада қандай ота? (Фурқат)
- Ростини айтсам унисини билмадим. 
- Оилангиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз (Фурқат)
- Худога шукр ота-онам ёнимда. Бир қиз ва иккита ўғлим бор. 

3. Спортдан бошқа яна қандай хунарларингиз бор? (Шахзада)
- Ўқишга кирган пайтларимда спортни хобби деб ўйлардим. Вақтнинг ўтиши билан эса бу касбимга айланди. Аслида ўқиган соҳам бўйича инженерман. Кўпинча дўстларим билан мини футбол, баскетбол ўйнайман. Шунингдек телевизор орқали хоккей ва футбол томоша қилишни ҳам яхши кўраман. 

4. Шахзода келинг шу ерда сиздан бир нарса сўрасам (Фурқат)
- Бемалол (Шахзада)
- Мана сиз журналистикага кириб келяпсиз. Агар журналист бўлмаганинггизда қайси касбни танлардингиз? (Фурқат)
- Кутилмаган савол. Менимча журналист бўлмаганимда шифокор бўлардим. (Шахзада)
- Мен эса архитектор бўлардим. Келинг энди шу ҳақда Эркин акадан сўраб кўрайлик. Спортчи бўлмаганида улар қайси касбни танлаган бўлар эди. (Фурқат)

- Спортчи бўлмаганимда, мен ҳам Фурқат сиз каби архитектор бўлар эдим. Отам қурувчи бўлган, мен ҳам отамнинг изидан кетган бўлар эдим. 

5. Сизга армон бўлиб қолган нарса нима? (Шахзада)
- Ростини айтадиган бўлсам, Олимпиада чемпиони бўламан деб ўйлагандим, бироқ афсуски бу орзуимга эриша олмадим. Лекин келажакда фарзандларим ёки шогирдларим орасидан Олимпиада ўйинлари чемпиони чиқади деб ният қилганман. 

Еркин Қуттибаев: “Олимпиада чемпиони бўламан деб ўйлагандим, афсус”
5+1. Бизнинг лойиҳада ҳар бир бўлимда 5 тадан савол берилиши керак эди. Ҳозир менда яна битта савол туғилиб қолди, шу боис буни қўшимча савол деб қабул қилишингизни сўраган бўлардм. Еркин Қуттибаевнинг ёмон одати… (Фурқат)
- Битта ёмон одатим бор. Буни айтишга бўлармикан? Майли айтақолай. Ёмон одатим бу эринчоқлигим. 2004 йилгача спорт билан шуғулланганман ва ўшангача жуда ҳаракатчан эдим. Аммо ҳозирги пайтда жудаям эринчоқ бўлиб қоляпман. 
- Бошқалардаги қайси одатни ёмон кўрасиз? (Фурқат)
- Мен инсонларнинг алдагани, бир бирини ёмонлаганини ёмон кўраман. Аксинча ёшларни қўллаб қувватлайдиган инсонларни жуда хурмат қиламан ва ўзим ҳам шунга ҳаракат қиламан.

Фурқат Юсупов, Шахзада Базарбаева

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар