Берунийда 1,8 миллиард сўмлик "Бахт уйи" қуриб битказилди

Яқинда Беруний туманининг марказида замонавий ва миллий архитектира усулида тикланган икки қаватли "Бахт уйи" иморатининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита бошлиғи И.Юнусов, Беруний тумани ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Ф.Эрманов, Республика Адлия вазири Ж.Садиқов ва бошқалар сўзга чиқиб ФХДЁ бўлимларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида фикр билдиришди.

Бу обектни "Шамшит" МЧЖнинг қўли гул усталари белгиланган муддатда қуриб битказишган.

Қурилишга 1 миллиард 800 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.


 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар