#yoshlarfestivali2016: Қорақалпоғистонда байрам шукуҳи бошланди

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивали бугун Қорақалпоғистон Республикасида старт олди. Ҳозирда тарғиботчи гуруҳлари туманларга йўл олишди. Биз ўз гуруҳимиз билан Элликқалъа туманига қарай кетяпмиз. Шу ўринда туман ҳақида маълумот бериб ўтсак.
Элликқалъа тумани 1977 йили 23-мартда ташкил топган бўлиб, туман ҳудуди шимолда Қизилқум чўли, Султон Увайс тоғ тизмалари ва Қозоғистон Республикасининг Қизил ўрда вилояти ,ғарбдан Беруний ва Тахтакўпир туманлари, жанубдан Хоразм вилояти,шарқдан Тўрткул тумани ва Навоий вилояти билан чегарадош.Туманда 22353 оила истиқомат қилади.Туман ўзининг қалъалари билан бутун дунёга машҳур бўлиб бу жойда ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан юзлаб сайёҳлар ташриф буюради.
“ Ўзбекистон маданият ва санъати форми” ва ЮНEСКО нинг юртимиздаги вакалотхонасининг энг йирик лойиҳаларидан бири “Асрлар садоси” анъанавий маданият Фестивали айнан Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудуудидаги қадимий Тупроқ қалъада ўтказилиши ҳам диққатга сазовар.
 

Айбек Кенгесбаэв,Муборак Қувватова

«Ёш репортер»лар гуруҳи аъзоси

Бўлимлар