Нукусда “Президент арчаси” шодиёналари бўлиб ўтди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғалари топширилди.

Мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида яратилаётган шароит ва имкониятлар уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, эзгуликка чорловчи турли эртак қаҳрамонлари болажонлар учун байрам қувончини улашди. Театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

“Президент арчаси” тантаналари Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида кенг нишонланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар