Қор бобони ким, қандай атайди?

Кунлар ўтган сари вақт бизни янги 2017 йилга яқинлаштириб келмоқда. Янги йил атрофида деярли ҳамма жойда янги йил байрами юқори кўтарингки рухда ўтказилади. Бу янги йил байрамининг бирдан-бир кўрки Қор бобо ҳисобланади, байрамни байрам қиладиган Қор бобони ҳар бир давлат алоҳида ном билан атайди.

 

Америкада Қор бобони Санта-Клаус деб атайди. Бу атама матбуот саҳифаларида 1773 йили пайдо бўлган. Нидерландияда эса Сандер Клаас номи билан маълум. Кипрлилар ҳам Қор бобони оддий гина Василий дея номланади. Италияда эса Қор бобони Баббо Натале деса, Чехия ва Словакияда – Микулаш, Хитойда – Шань Дань Лаожен, Японияда – Одзи-Сан, Гренландияда – Юлетомте. Норвегияда – Юлебукк, Испанияда – Папа Ноель, Руминияда – Мош Джарилэ дея атайди экан.

 

Айдана АЙЖАРИКОВА,

ҚҚДУ журналистика таълим йўналиши талабаси

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар