Элликқалада "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 20 млрд.сўмдан ортиқ маблағ ажратилган

Элликқалъада тумани ҳокими туман аҳлига йўллаган янги йил табригида 2016 йилда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтган. Табрик матни Ellikqala.uz веб-сайтида келтирилган

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида туманда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган 45 та оилаларнинг 45 нафар фарзандларига хисоб рақамлар очилиб, уларнинг суннат тўйлари учун 1,0 млн сўмдан хомийлик ёрдам пуллари ўтказиб берилди. Бундан ташқари “Тоза боғ” овулидаги Халқабод қишлоқ врачлик пунктида 100,0 млн.сўмлик , “Сарабий” овулидаги 2-сонли Республика асаб ва руҳий касалликлар диспансерида 2,5 млд сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди. Туман тиббиёт бирлашмаси моддий-техник базасини яхшилаш, беморлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қиймати 112,0 млн сўмдан ортиқ бўлган тиббий ускуналар билан жихозланди. Умуман олганда туманимизда мазкур давлат дастурини амалга оширишга бюджет маблағлари, фондлар, жамғармалар ва хомийлар томонидан жами 20 млрд 339.0 млн сўм маблағлар йўналтирилди", дейилган байрам табригида

Бўлимлар