Виртуал қабулхонага мурожаатдан сўнг Нукусда иш ҳақини ололмаётган 7 фуқаронинг пуллари ундириб берилди

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Шерниязованинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаати Республика прокуратураси томонидан тегишлича ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда "Истиқлол ва қонун" нашри.

Унда баён этилишича укаларига шаҳардаги қурилиш корхоналарининг бирида ишлаган меҳнат ҳақилари берилмасдан келаётганлигини билдирган. Ўрганиш натижасида ушбу қурилишда ишлаган жами етти нафар фуқаронинг иш ҳақилари берилмасдан келаётгани аниқланиб, уларнинг 8 млн. сўмдан ортиқ пуллари ундуриб берилди.


 

Бўлимлар