Амударё туманида “Жайхун садоси” интернет-радиоси иш бошлади

2017 йилнинг 1 январь кунидан http://www.jayxun-sadosi.uz манзилида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яна бир оммавий ахборот воситаси – “Жайхун садоси” интернет-радиоси иш бошлади. Бу ҳақда Ғуломжон Эшниёзов "facebook"даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Ушбу интернет-радио Амударё туманида рўй бераётган янгиликлар, туман аҳлининг бунёдкорлиги ва ташаббускорлиги натижасида қўлга киритилаётган улкан ютуқлар, туманнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-марифий ҳаётига оид ахборотларни туман ва мамлакат аҳолиси, қолаверса, халқаро жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси муассислигида ташкил қилинди.

Интернет-радио тун-у кун, узлуксиз фаолият олиб боради.
Бизга ҳамроҳ бўлиб, тезкор янгиликлар, долзарб мавзулардаги эшиттиришлар, маданий-кўнгилочар дастурлар, дилга яқин қўшиқлар ва қалбга манзур наволардан баҳраманд бўлинг!

Эслатиб ўтамиз сайт интернетнинг Tas-ix ҳудудида жойлашган.


 

Бўлимлар