2016 йилда Қорақалпоғистондаги энг намунали лицей ва коллеж аниқланди

Эришган кўрсаткичлари бўйича 2016 йилда Қорақалпоғистонда энг наъмунали академик лицей деб НДПИ қошидаги 1-сонли академик лицей, энг наъмунали коллеж деб 2-сонли Нукус тиббиёт коллежи топилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўрта махсус, касб таълими бошқармаси бошлиғи Аманжол Аяпов янги йил табригида айтиб ўтди.

Табрикда НДПИ қошидаги 1-сонли академик лицей, НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейи ва ҚДУ қошидаги 1-сонли академик лицейларда ҳар йили 50 фоизга яқин битирувчи олий таълим муассасаларига кираётганлиги, Тошкент Аграр университети Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейи ва НДПИ қошидаги 2-сонли академик лицей бу борада анча оқсаётганлиги ҳам таъкидланган.


 

Бўлимлар