"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий (Фурқат Юсупов блоги)

Туриннинг "Ювентус" жамоасини шу пайтга қадар 44 та мураббий бошқарган бўлиб, шуларнинг 19 таси клуб музейига соврин олиб келишган. Биз "кекса синьорилар" тарихидаги энг яхши беш мураббий рейтингини тузиб чиқдик.

5. Массимилиано Аллегри
Жамоани бошқарган даври: 2014-...
Натижаси: 131 ўйин. 91 ғалаба, 22 дуранг, 18 мағлубият. Тўплар нисбати: 246-88

Икки йилдан буён "Ювентус"ни бошқараётган Аллегри жамоа билан икки мартдан Италия чемпионати ва кубогида ва бир бора Италия суперкубогида муваффақият қозонди. Массимилиано 2015 йили ўз шогирдларини Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқишга ҳам эришган.

4. Карло Каркано
Жамоани бошқарган даври: 1930-1935
Натижаси: 161 ўйин. 111 ғалаба, 27 дуранг, 23 мағлубият. Тўплар нисбати: 387-165

Каркано иккинчи жаҳон урушидан аввал Туринликларни Италияда якка ҳукмрон қилган эди. Карло қўл остида "Ювентус" тўрт маротаба Италия чемпионлигини бегона қилмади.

3. Антонио Конте
Жамоани бошқарган даври: 2011-2014
Натижаси: 151 ўйин. 102 ғалаба, 34 дуранг, 15 мағлубият. Тўплар нисбати: 280-101

Конте жамоани 8 йиллик танаффусдан кейин мамлакат чемпиони қилишга эришди. Эътиборли жиҳати "Юве" Антонио қўл остида қаторасига уч мавсум "А" cерия чемпиони қилиб, икки бор суперкубокда зафар қучди.

2. Марчелло Липпи
Жамоани бошқарган даври: 1994-1999, 2001-2004
Натижаси: 405 ўйин. 227 ғалаба, 104 дуранг, 74 мағлубият. Тўплар нисбати: 712-383

Липпи "Ювентус"ни умумий ҳисобда 8 мавсум бошқариб, 5 марта мамлакат чемпиони қилди. Шунингдек Марчелло жамоаси Чемпионлар кубоги, УЕФА суперкубоги ва қитъалараро кубокларида ғолиблик нашидасини суришди. Шунингдек "кекса синорилар" унинг даврида битта кубок ва тўртта суперкубокни ҳам қўлга киритишди.

1. Жованни Траппатони
Жамоани бошқарган даври: 1976-1986, 1991-1994
Натижаси: 596 ўйин. 319 ғалаба, 181 дуранг, 96 мағлубият. Тўплар нисбати: 969-478

Трапаттони клуб музейига жами 14 та совринни олиб келган. Унинг бошқарувида Турин суперклуби бир марта Чемпионлар лигаси ва икки бора УЕФА кубогида муваффақиятга эришди. Шунингдек у клуб музейига кубок эгалари кубоги, Европа суперкубоги, қитъалараро кубоклари кубогини ҳам клуб музейига туҳфа этди. Шунингдек "Ювентус" Траппатони билан 6 бора "А" cерияда ва икки марта кубокда бош совринга эга чиқди.

Фурқат Юсупов тайёрлади


 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар