Жонибек Пиёзов нима учун санъатни танлагани, халқаро танловлардаги ютуқлари ҳақида айтиб ўтди

Бир қатор халқаро танловлар ғолиби жиров Жонибек Пиёзов "ҚОрақалпоғистон тонги" газетасига ўзи ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Жонибек даставвал нима учун санъатни танлгани ҳақида тўхталди. "Санъаткорлик бизга ота-мерос касб. Оила аъзоларимизнинг барчаси санъат йўлини танлаган. Мен ҳам куйларимда аждодлардан бизгача етиб келган халқ оғзаки ижодиётини ва уларнинг порлоқ келажак ҳақидаги орзуларини ўзида жамлаган достонларини бутун дунёга тараннум этиш мақсадида жировчиликни танладим".

Жонибек Пиязов шунингдек танловлардаги иштироки ҳаиқда ҳам тўхталиб ўтди. “Ниҳол” давлат мукофотига сазовор бўлганлигим катта бахтим. Юртимиздаги ўтказилиб келинаётган барча танловларда ва Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия, Франция давлатларида бўлиб ўтган халқаро нуфузли танловларда иштирок этдим ва фахрли ўринларни қўлга киритдим. “Ҳунар юксакликка чорлар” деб бекор айтишмаган экан".

Жиров 2016 йилда қўлга киритган яна бир муҳим ютуғи ҳақида шундай деди: "Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Қорақалпоғистон Республикаси халқ жирови» унвони билан тақдирландим".


 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар