Чимбойда "Дэк" лақабли ит гиёҳванд моддасини сақлаётан фуқарони фош қилди

Чимбой тумани ички ишлар бўлимининг кичик инспектор-кинологи, Тимур Аллаханов ўзига бекитилган "Кети" лақабли немис овчаркасини ва "Дэк" лақабли лабродор хизмат итларини хизматга мос равишда тарбияламоқда, дея хабар бермодқа "Тинишлиқ сақшиси" газетаси.

Масалан, шу йилнинг 28 ноябр куни бўлимнинг тергов гуруҳи терговчилари билан биргаликда ўтказилган "Тозалаш-Антитеррор" тадбирида Т.Аллаханов ўзининг "Дэк" лақабли хизмат ити ёрдамида, туман ҳудудидаги "Кенес" ОФЙда яшовчи фуқаро Б.А.нинг уйини тинтув қилганида хизмат ити ҳид олиб, уйда турган сандиқдан, ушбу уй бекаси Г.П. томонидан сақланиб келинаётган 67 дона, ўзига хос ўткир ҳидли, гиёҳванд моддага ўхшаш ўсимликни топди.

Текширив ишларидан сўнг бу нарса вазни 100,64 гр бўлган кўкнор эканлиги аниқланиб, Г.П.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
 

Бўлимлар