Тахиатошда 7 ёшли бола гугурт билан ўйнашиб молхонани ёқиб юборди

Тахиатош шаҳрида 2016 йилнинг 11 ойи давомида турли даражада содир бўлган 19 та ёнғин кузатилган. Бу ҳақда "Тинишлиқ сақшиси" нашри маълум қилмоқда.

Масалан, шаҳардаги Қувасой кўчасининг 2-уйида яшовчи фуқаро Ҳ.Илясовнинг уйи атрофидаги молхонада ёнғин содир бўлган. Ёнғиннинг келиб чиқишига 2009 йили туғилган ўғлининг гугурт билан ўйнаши сабаб бўлган.

Шунингдек, Яссавий кўчасининг 30-уйида яшовчи фуқаро А.Сабировнинг хонадонидаги ҳаммомида контрамарка печи ёқиб қаровсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Тахиатош шаҳридаги 2,4 ва 7-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отрядларининг инспекторлари шаҳарда бир қанча рейд текширувларни ўтказди ва 505 та носоз электр ускуналаридан нотоғри фойдаланаган мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди.
 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар