Қонликўлда банкдан 106,5 минг АҚШ долларлик молиявий кўмак олган тадбиркор илк маҳсулотларини ишлаб чиқарди

Қонликўл туманидаги "Ҳамкор тадбир" ҳусусий фирмаси раҳбари Мақсет Жуманиязов саъй ҳаракатлари билан рўёбга чиқарилган лойиҳа туманда бунйод этилаётган обьектларни қурилиш материаллари билан таъминлашда яна бир қулайлик яратди, дея хабар бермоқда "Қорақалпоғистон тонги".

Зеро, банкнинг 106,5 минг АҚШ долларлик молиявий кўмагида амалга оширилган ушбу замонавий технология натижасида йилига 3 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Тадбиркор М.Жуманиязов 20 миллион сўмлик дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги, ушбу туман ва қўшни туманларда қурилаётган янги наъмунавий уй-жойлар учун буюртмалар олаётганлигини таъкидлади.
 

Бўлимлар