2016 йилнинг 11 ойида Қорақалпоғистонда коллеж битирувчиларига қанча кредит ажратилди?

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан ҳудудларда фаолияти тўхтаган ва тугатилган кичик бизнес субьектлари фаолияти ўрганилиб, улардан 100 га яқинининг фаолияти қайта тикланди, натижада 164 нафар фуқаро иш билан таминланди. Бу ҳақда "Истиқлол ва қонун" газетаси хабар берди.

Бундан ташқари ўтказилган назорат тадбирлари давомида 468 нафар тадбиркорлик субьектлари қайта тикланиб, 125 нафарининг иш фаолиятида юзага келган тўсиқ ва муаммолар баратраф этилган. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг 11 ойи давомида республикамиз бўйича 1038 нафар коллеж битирувчиларига жами 14 млрд. 629 млн.сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар