Берунийда қиймати деярли 2 миллион долларлик сув тармоғи фойдаланишга топширилди

Беруний тумани "Саркоп" ОФЙ аҳолиси ҳаётида қувончли воқеа юз берди, дея хабар бермоқда "Қорақалпоғистон тонги".

Гап шундаки, Осиё Таррақиёт Банкининг 1 миллион 887 минг АҚШ долларлик молиявий кўмагида мазкур қишлоқ ҳудудида ичимлик суб тақсимловчи замонавий иншоот ва 50 километрлик янги сув тармоғи қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Беруний туман сув тармоқлари филиали бошлиғи Баҳром Қутлимуратов бу ҳақда шундай дейди: "Обьект Самарқанд вилоятидаги "2-МКК" маъсулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди. Қувонарлиси 30 километри юқори, 20 километри ўрта босимда ишлайдиган ушбу янги тармоқ ишга тушиши баробарида 920 та хонадоннинг ичимлик сив таъминоти яхшиланди".

Бўлимлар