Чимбойдан 2016 йили 142 фуқаро бошқа давлатга кўчиб кетган

Чимбой туманида 2016 йилнинг 11 ойи давомида 11 мингдан ортиқ фуқарога биометрик паспортлар берилди, дея хабар бермоқда "Тинишлиқ сақшиси" нашри.

Фуқароларнинг яшош жойида паспорт режими бўйича текширувлар ўтказиш натижасида паспорт қоидасини бузиб яшаётган 129 фуқаро аниқланиб, улардан 42 миллион 903 минг 185 сўм жарима ўндирилди.

Шунингдек, фуқароларни паспорт ҳисобига олиш ва чиқаришда қатор ишлар амалга оширилиб МДҲ давлатларининг 342 фуқароси вақтинча ҳисобга олиниб, 142 фуқаро бошқа республикаларга ҳисобдан чиқарилган.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар