Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари (Фурқат Юсупов блоги)

Ҳар бир клубнинг ўз тарихидаги энг моҳир тўпурар футболчилари бўлади. Биз сизнинг ҳукмингизга ана шундай тўпурарлар ҳақидаги мақолани тақдим этамиз. Яъни кучли бешликдаги топ клубларнинг, айни пайтда ҳаракат қилаётган футболчилар орасида ўз жамоаси учун энг кўп гол урганларини санаб ўтамиз. 

Лионел Месси «Барселона»: 552 ўйин – 447 гол

  • Испания чемпионатида: 361 ўйин – 324 гол
  • Испания кубогида: 56 ўйин – 40 гол
  • Еврокубокларда: 111 ўйин – 93 гол
  • Бошқа: 24 ўйин – 20 гол

Айни пайтда тўп сураётган футболчилар орасида битта жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи бу 5 карра «Олтин тўп» соҳиби, «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессидир. Лео Каталонияликлар таркибида 552 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозаларини 447 бора аниқ «нишон»га олган. Умумий тўпурарлар орасида Испания чемпионатида 1-поғонани банд этиб турибди.

Криштиану Роналду «Реал»: 367 ўйин – 380 гол

  • Испания чемпионатида: 247 ўйин – 270 гол
  • Испания кубогида: 28 ўйин – 21 гол
  • Еврокубокларда: 81 ўйин – 80 гол
  • Бошқа: 11 ўйин – 9 гол

94 миллион евро эвазига ҳарид қилинган футболчи, ўзи учун сарфланган пулларни тўлалигича оқлаб бўлди. Роналду «Галактикос» таркибида ҳозиргача 367 ўйинда 380 та гол киритди. Фантастика! Ҳар ўйинга ўртача биттадан ҳам кўп голдан тўғри келади. Криштиану шундай темпда ўйнашда давом этса бу йил 400 лик маррани ҳам забт этиши мумкин 

Франческо Тотти «Рома»: 769 ўйин – 306 гол

  • Италия чемпионатида: 608 ўйин – 250 гол
  • Италия кубогида: 55 ўйин – 17 гол
  • Еврокубокларда: 101 ўйин – 38 гол
  • Бошқа: 5 ўйин – 1 гол 

Франческо «Рома»нинг тирик афсонаси ҳисобланади. «Рим императори» лақабли футболчи ўз клуби сафида 769 та учрашувда иштирок этиб, 306 та гол киритишга муваффақ бўлади.Тотти Италия «А» сериясида 250 та гол киритиб, умумий рўйхатнинг 2-поғонасидан жой олиб келмоқда.
Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»: 542 ўйин – 248 гол

  • Англия чемпионатида: 382 ўйин – 179 гол
  • Англия кубогида: 38 ўйин – 21 гол
  • Англия лига кубогида: 18 ўйин – 5 гол
  • Еврокубокларда: 96 ўйин – 39 гол
  • Бошқа: 8 ўйин – 4 гол

«Қизил иблислар»нинг ишонган «тоғи» Уэйн Руни Манчестерликлар учун 542 та учрашувда иштирок этиб, 248 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Уэйн чемпионат баҳсларида 179 та гол муаллифига айланган. Бу борада у фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида етакчилик қилмоқда. Руни клубнинг умумий тўпурари Бобби Чарлтондан ўтиб кетиш имкониятига эга.

Томас Мюллер «Бавария»: 367 ўйин – 148 гол

  • Германия чемпионатида: 239 ўйин – 91 гол
  • Германия кубогида: 35 ўйин – 16 гол
  • Еврокубокларда: 85 ўйин – 38 гол
  • Бошқа: 8 ўйин – 3 гол

Мюллер 2008 йилдан буён «Бавария» рақиблари дарвозаларини 148 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. Томас терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати тўпурари бўлган бўлса ҳам клуб либосида бирорта ҳам турнирда бош тўпурар бўлмаган.

 Давоми бор...

Фурқат Юсупов

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар