Азамат Алланиязов "Насаф"дан "Қизилқум"га ўтади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳужумчиси Азамат Алланиязов фаолиятини Навоийнинг "Қизилқум" клубида давом эттиради. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

"Насаф"да захира ўриндиғида қолиб кетаётган Азамат Алланиязов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Азамат Алланиязов айни пайтда "Қизилқум" жамоаси сафида янги мавсумга тараддуд кўрмоқда. Маълумотларга кўра, ҳужумчи катта эҳтимол билан янги мавсумни айнан "Қизилқум"да бошлайди. Томонлар оғзаки келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" менежери Ҳамиджон Актамов легионер ҳужумчи Неманья Йованович жамоани тарк этганини таъкидлаб ўтганди.

Ҳужум чизиғидаги ушбу бўшаб қолган ўрин эса Азамат Алланиязов орқали ёпиладиган бўлди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар