Нукус тумани ҳокими ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири халқ билан очиқ мулоқот ўтказишди

Нукус тумани ҳокими Е.Сейтназаров ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов туман аҳолиси билан Ички ишлар вазирлиги ходимларининг юрт тинчлигини таъминлаш дастурида олиб борилаётган ишлари ва халқ орасида шу соҳага тегишли муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш ва фикр таклифларни ўрганиш мақсадида 15-сонли болалар ва мусиқа санъат мактабида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда қатнашганлар йўл ҳаракати хавфсизлиги, туман ҳудудидаги йўллардаги кўприкларнинг аянчли холатлари, жиноятчилик ва ўғирликнинг олдини олишда туман марказида тунги ёруғлантириш ишларини олиб бориш бўйича фикр таклифлар берилди. 

Туман ҳокими Е.Сейтназаров ва Қорақалпоғистон Рсепубликаси Ички ишлар вазири А.Темирханов учрашув қатнашувчиларининг саволларига жавоб бериб, фикр-таклифлар бўйича соҳа мутахассислари, тегишли маҳкамалар бошлиқларига топшириқлар берди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар