Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор (Фурқат Юсупов блоги)

Футболда мухлисларнинг ёқимтойига айланиш ҳаммагаям насиб этавермайди. Лекин шундай антиқа қаҳрамонлар ҳам борки, улар ўзлари билмаган ҳолда қайсидир жамоанинг севимли футболчисига айланиб қолишади. Қуйидаги мақола орқали ана шундай тасодифий қаҳрамонлар ҳақида ўқишингиз мумкин бўлади.

Алберт Кидд
Вақтида Шотландиянинг “Арброт”, “Мазервелл”, “Брекин”, “Данди” ва “Фалкирк” клубларида тўп сурган ҳужумчи ўзи учун умуман даҳлсиз шаҳр – Эдинбургнинг энг азиз меҳмони ҳисобланади. Кидд ҳеч қачон ушбу шаҳарнинг “Хайберниан” жампоасида тўп сурмаган. Бироқ мухлислар унга “Сер, Алберт” дея мурожаат қилишади. Нима учун? Гап шундаки Алберт 1985/86 йиллар мавсумининг сўнгги турида “Хартс” дарвозасини 2 марта ишғол этганди. Айниқса унинг иккинчи голи ажойиб тарзда киритилган эди. Муҳими ана шу икки гол туфайли “Селтик” чемпионликни тантан қилди. Табиийки, “Хайберниан” ва ва унинг мухлислари учун бу воқеанинг қандай даҳли бор дерсиз? Бунга сабаб, улар “Хартс”нинг азалий рақиблари бўлиб, унинг шохсупага кўтарилишини хоҳламасдилар. Хуллас “Хартс”нинг мотамига айланган 3 май санаси “Хайберниан” ихлосмандлари учун буюк Алберт Кидд куни сифатида нишонланадиган байрам мақомини олди. Ҳозирда ҳам мухлислар шу кунни қаҳваҳонада тўпланиб, тўпурар шарафига қадаҳлар кўтаришади. Энг қизиғи айни пайтда Австралияда яшаётган собиқ футболчини, “Хайберниан”нинг ушбу мамлакатдаги фан-клуби аъзолари ҳалиям йўқлаб туришади.

Жонатан Борнштейн
АҚШ терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Жонатан Борнштейн Коста-Рикага қарши кечган саралаш учрашувининг ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқасида ҳисобни тенглаштиради. Натижада ЖЧ-2010 йўлланмаси Коста-Рика эмас, Гондурасга насиб этади. Ўша оқшом гондурасликлар америкалик футболчини ўзларининг кумирларига айлантиришган бўлса неажаб.

Жемми Поллок
“КПР” клубининг ҳар бир мухлиси учун бу футболчининг номи муқаддас ҳисобланади. Боиси айнан шу Жемми Поллок 1997/98 йиллар амвсумининг сўнгги турида ўз жамоаси дарвозасига тўп йўллаб қўйганди. Натижада кучлилар сафини “КПР” эмас, балки “Манчестер Сити” тарк этади. Ҳимоячи эса бир лаҳзанинг ўзида “КПР” мухлислари ёқимтойига айланади. Қизиғи шундаки ўша голни Поллок ҳақиқий ҳужумчиларга хос тарзда урганди – рақиб футболчисини моҳирлик билан алдаб ўтиб, тўпни боши билан дарвозабон устидан ошириб қўйди-да ўзиям! “Шаҳарликлар” битта жавоб голини киритишди. Бироқ 2:1 ҳисобидаги ғалаба лондонликларга элитада қолиш имкониятини берди. Поллок эса “КПР” тарихидан зарҳал ҳарфлар билан жой оладиган бўлди.

Хорватия терма жамоаси
Хорватия терма жамоаси Россиялик мухлисларнинг энг севимли жамоасига айланишганди. Гап шундаки Европа чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги сўнгги турда Хорватия терма жамоаси Англияга сафар уюштиради. Мазкур беллашув Хорватлар учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасди. Боиси улар муддатидан олдин Европа чемпионатига йўлланмани нахд қилиб қўйишганди. Инглизларни эса дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Бироқ Хорватияликлар ўзига ҳос жасорат кўрсатиб, ғалабани қўлга киритишади. Бу эса Россияликларга қўл келди ва улар Евро-2008 йўллнмасини қўлга киритишди. Кейинчалик улар турнирда қандай каромат кўрсатганликларини яхши эсласангиз керак. 

Акмал Шораҳмедов
Акмал Шорахмедов ҳам ўзи билмаган ҳолда Кореяликларнинг афсонасига айланди. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Кореяда кечган ўйинда ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди. Ушбу гол учрашувда ягоналигача сақланиб қолади. Кейинчалик мазкур гол корейслар учун олтинга тенг бўлди. Натижада Жҳаон чемпионатига Ўзбекистон эмас, балки Жанубий Корея терма жамоаси йўл олди. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар